Ассалому алайкум! Аллоҳ йўлида бир қизга кўнгил қўйганман, яхши орзу умид ила унга уйланиш ниятим бор. Олдинига унга сездирмасдим. Қарийб бир йил ўтиб, мақсадимни тушуниб етди, дугоналаридан эшитди ва менда гапи борлигини айтди. Учрашдик, учрашувда у мен билан турмуш қуролмаслигини ва ҳаётида ёқтирган йигити борлигини айтди. Мен нима дейишимни билмасдан, балки вақт кераклигини сўрадим ва сабр қилишга, тушунишига ундадим. У бу гапларимни тушунди, лекин вақтни бекор кетказмасликни айтди. Шундан кейин ту-шундимки ҳали уйланишга тайёр бўлмагунча, уни безовта қилмаслик ва иложи борича учрашмасликка қарор қилдим. Лекин асосий мақсадим кўнглимнинг тубида ўз кучида қолмоқда, айтингчи бу ҳолатда қандай йўл тутай? Вақти келганда унга совчи жўнатсам дегандим