Мумкинми?

17:14 / 30.06.2021 | Madina Kurbanova | 293
Ассалому алайкум! Мени қизим эндигина 10 ойлик бўлди, уни уйдагилар турли ҳил номлар билан эркалашади. Баъзилар ёқимли, баъзилари эса ёқимсиз, ёқимсизлари шуки, чўчқача, эшакча, деган ҳунук ва ҳаром ҳисобланган нарсалар билан эркалашлиги. Саволим шуки, мен қандай қилиб ўзимдан катта одамга ундай эркаламанг, десам бўлади? Илтимос, тўғри йўл кўрсатинг.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизга бу шариатда ножоиз эканлигини айтинг. У қайтарсин бундан. Валлоҳу аълам!