Психология ҳақида

22:20 / 22.06.2021 | Umida | 332

Ассалому алайкум! Телеграм ижтимоий тармоқларда "Шукроналик" курслари, секрет,магнит,қалб ҳаловатини топиш,катта пулларга ва совғаларга очилиш,саёҳатларга очилиш,умуман ҳаётда бахтли ва омадли инсон бўлиш техникасини ўргатадиган пуллик курслар бор экан. Бундай курсларга қатнашиш Аллоҳга ширк келтириш билан баробар бўлиб бўлиб қолмайдими?Орзуларини дуо қилиб Аллоҳдан спъраб эмас,қандайдир сўзларни неча мароталаб ўқиб эришаман дегани эмасмикин.Умуман Ислом дини психология ҳақида нима дейди?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Гапларингиз тўғри. Бу вақтни зое қилиш бўлади. Аммо бу курсларни психологик курс деб бўлмайди. Сизнинг гапларингизга қараганда бу мавзулар кўпроқ эзотерикага хос мавзуларга ўхшаяпти. Албатта орзуларни Аллоҳга дуо қилинади. Ҳамда Пайҳамбар алайҳиссалом ўргатганларидек яхшилик гумонида ҳам бўлиш керак. Инсон дуосини қилиб ниятларини тўғри қилиб яхшилик гумонида бўлиб, сўнг амалини ҳам қилиши керак. Валлоҳу аълам!