Ассалому алайкум! Мен онамнинг уйида ўтираман. Эрим бошқа аёл била Россияга кетган. Болаларим жуда шўх, ўзим укамнинг дўконида ишлаййман. Иккала фарзандим урушиб онам уларни ажратса, кичик ўғлим (9 ёш) онамга ташланибди. Ишдан келсам боламни аям қайнонамнинг уйларига ҳайдаб юборипти. Ая, нега бериб юбордингиз, дедим, йиғладим, хуллас онам кичик фарзандимни бўйни узулиб ўлиги келсин, деди. Бу гапга чидолмаяпман, онамнинг қарғиши тўғрими? Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда қарғишдан қайтарилган. Онангиз азият чекаётган бўлса болаларингизга бошқа одам қарасин. Таъминотини отаси қилсин. Валлоҳу аълам!