Маҳр

14:38 / 01.07.2021 | islam | 625
Ассалому алайкум! Оила қурганимизга шу йили 10 йил бўлади, ин шаа Аллоҳ. Лекин маҳримни ҳали олганим йўқ. Сал кам 10 йил олдин тилла браслет бераман, деб айтгандилар. Домла никоҳ ўқишларидан олдин. Шунча йил ўтди. Турмуш ўртоғим "олиб бераман", дейдилару лекин... Бу ҳолат шариатга зид эмасми? Яъни, маҳр олинмаганнинг ёки берилмаганнинг ҳукми қандай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бермай юриши ножоиз. Қарздор ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам!