Қазо намози

00:34 / 02.07.2021 | Ummu Sumayya | 482
Ассалому алайкум! Мен қазо намозларимни ҳисоблаб чиқдим, улар жуда кўп ин шаа Аллоҳ. Ҳаммасини ўқиб тугатмоқчиман, бунинг учун уларни ҳисоблаб ёзиб чиқдим. Лекин мен қазоларимни ҳисоблаганда ҳар ойда кўрадиган ҳайз кунимни 5 кунини ҳар ой учун айириб чиқиб, ҳисобламасам бўладими ёки айирмасдан ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кунлар намоз соқит бўлган бўлиб қазоси ўқилмайди. Валлоҳу аълам!