Нафл рўза, саҳарлик

14:44 / 01 июль | Мухтасар Мухтарова | 76
Ассалому алайкум! Мен нафл рўза тутиш учун саҳарликка турмоқчи эдим. Аммо афсуски, бомдодга азон айтилганидан 30 дақиқадан сўнг уйғондим. Ҳеч нима емай ният қилиб олмоқчи эдим, аммо ўтимда бироз муаммо бўлгани учун, нима қилишни билмай интернетдан мана бу маълумотни топиб олдим: Нафл рўза учун кечаси ният қилиш шарт эмас. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир:
عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤمِنِينَ رَضِىَ اللّٰهُ عَنْهَا، قَالَت: دَخَلَ عَلَىَّ النَّبِيُّ ﷺ ذَاتَ يَوْمٍ، فَقَالَ: "هَلْ عِنْدَكُمْ شَيْءٌ؟" فَقُلْنَا: لَا، قَالَ: "فَإنِّي إذَنْ صَائِمٌ". رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб, "Бирор нарсанг борми?" дедилар. "Йўқ", дедим. "Ундай бўлса, мен рўзадорман", дедилар". (Муслим ривоят қилган.)
Сўнг саҳарлик қилиб, ният қилиб оғиз ёпдим. Шунда, рўзам қабул бўладими ёки йўқ? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бомдоддан кейин еб ичса, у кун рўза тутиб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам емай туриб сўраганлар. Валлоҳу аълам!