Рамазонда фарзандни уришишга тўғри келса.

11:34 / 14.03.2017 | Савол | 1495
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Кириб келган ойлар султони Рамазон сизга ва барча мусулмонларга муборак бўлсин! Менинг кичкина қизим бор, 2 ойдан сўнг 2 ёш бўлади, қизим кўп болалар каби жуда шўх, баъзан тушунтириб гапирсам ҳам қулоқ солмай, қайтарсам ҳам қайтмайди. Шунда овозимни баландлатсам ёки қўлидаги нарсасини куч ишлатиб олсамгина бас келаман. Шундан бошқасига кўнмайдиган бўлиб қолган. Энди Рамазони шариф келиб, бу ҳолатдан қўрқаяпман. Аммо қизим ўша-ўша ўзига зарар берадиган нарсаларни ҳам баъзан олволади (албатта эътибор бериб тураман). Энди диққат бўлганимдан ўзим ҳам йиғлаб юбораяпман. «Рамазонда ҳам шу ҳолатми?» деб ичимда виждоним қийналаяпти. Маслаҳат беринг, албатта сиз ҳам она бўлгансиз, сиз болаларингизга шу ёшда қандай йўл тутардингиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта, бола тарбияси ниҳоятда қийин, нозик масала. Уни тўғри, чиройли олиб бориш учун ота-онадан, алоҳида маҳорат, сабр талаб қилинади. Айниқса онанинг зиммасига бу борада катта масъулият юкланади. Рамазондан бошқа пайтларда ҳам болани уриб бўлмайди. Шариатда уришдан, калтаклашдан қайтарилган. Бошга ва юзга уришдан эса жуда қатъий қайтарилган. Тарбиянинг бошқа фойдали услубини топиш керак. Сабр билан болага тушунтиришни йўлга қўйиш лозим. Шу билан бирга, тарбия учун қилинган ҳаракат рўзага футур етказадиган иш эмас. Валлоҳу аълам