Маслахат беринг

11:09 / 26.06.2021 | Marxabo | 323

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга барака берсин. Ҳўженимла билан турмуш қурганимизга 6 йил бўлди Алҳамдулиллаҳ 2 нафар фарзандим бор. Тўйимиздан кўп ўтар ўтмас оилада азгина келишмовчиликлар ўта бошлади базида қилган хатоларим базида арзимаган сабабсиз ўша пайтлада турмуш ўртоғим иккинчисига уйланаман диган гаппи кўп этардила. Хозрги кунга келиб хам нимадур ишим ёқмаса бу гапларини этиб турадила мани қийнавоткан нарса бу гапламас ҳўженим уйлансала балки хич нарса ўзгармас дип ўйлиман лекин хаёлимга ёмон нарсала кевуради ман хўженимлани бошқа уйланишларини хохламиман шу нарса мийямда коп айланади ва мани илм олишимга ва бошқа нарсалада ўсишимга халқит бервотти нима бўса шу хаёлимдан кетмаяпти илтимос бу вазятдан чиқиб кетишмга ёрдам берила. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг иккинчи аёлни никоҳига олишининг сабаби сиз эмас. Ёки сизнинг хатоларингиз ҳам эмас. Шунчаки унинг шаҳват даражаси эҳтимол сизникидан анча юқори бўлса керак. Агар чиндан ҳам шундай бўлса қанчалар яхши аёл бўлманг бу иш барибир содир бўлиши мумкин. Бу вазиятга бошқача назар солинг. Яъни турмуш ўртоғингиз фақатгина бу ҳаётдаги тан маҳрамингиздир. Вафот этганида инссон ёлғиз кўмилади. Ҳеч ким жуфти билан қўйилмайди. Шундай экан турмуш ўртоғингизнинг сизнинг шахсий мулкингиз эмаслигига ўзингизни ишонтиринг. Бунинг ўрнига вақтни беҳуда кетказмай охиратингиз учун кучингизнинг борида хизматларингиз қилиб олинг. Вақтингизни ибодатларингиз учун ғанимат билинг. Умуман турмуш ўртоғингизнинг яна бошқа аёлга уйланиши ҳақида ўйламанг. Бу бора бора ёпишқоқ  ҳаёллар неврозига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!