Тақвимга қарамасдан, Шом намозидан сўнг, 1 соат ўтиб Хуфтон ўқиш мумкинми?

01:06 / 10.07.2021 | ikro | 598
Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки: ойим "Шом намози киргандан кейин 1 соат ўтиб хуфтон намозини ўқиш мумкун экан, шунақа ўқийвераман, бувинг ҳам шуни айттганлари учун шунақа қиламиз", дедилар. Бувим намоз бошлаган вақтлари Қуръон маънолар таржимасидами ёки қаердадир ўқиганмишлар. "Йўқ, унақа эмас, тақвим бекорга чиқаришмайдику", деб айтдим. Тақвимга қараб, вақт кириши билан ўқишлари кераклигини, намозлари ўтмай қолиши мумкинлигини айтдим. Шу масалада жавобингиз керак эди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тақвимга қараш керак. Валлоҳу аълам!