Ассалому алайкум! Мен анча йиллар аввал тахминан 9-10 ёшларимда христианлар қиладиган белгини қилганман (акамдан бу нима дегани, деб сўраш мақсадида). Ҳозир ёшим 20 да, якинда шу ишим эсимга тушиб қолди ва кўнглимда шубҳа уйғонди. Бу ишим билан диндан чиқиб қолган ҳисобланмадиммикин деб. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман.
– Ва алайкум ассалом! Чиққан ҳисобланмайди, иншааллоҳ. Тавба қилиб истиғфор айтиб қўйинг, кўнгил хотиржамлиги учун. Валлоҳу аълам!