Ассалому алайкум! Ман анчадан бери Мулк сурасини ёдлаяпман. Ёдлаган жойимгача намозларимда тезроқ эсимда қолиши учун зам сура қилиб ўқияпман. Шу ишим нотўғри эмасми? Чунки ҳар сафар сура охирига етмайди, ёдлаган жойимгача зам сура қилиб ўқийман. Кейин ин шаа Аллоҳ охиригача ёдлаб олсам Витрда шу Мулк сурасини ўқисам, кечаси ухлашдан олдин ўқиганнинг ҳисобига ўтадими? Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Намоз учун уч оят кифоя. Тўлиқ ўқийдиган бўлсангиз, кунлик вазифа учун кифоя. Валлоҳу аълам!