Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли Одинахон опа саволимга жавобингиз учун аввалдан катта раҳмат. Мени 3 фарзандим бор. Дадам шу фарзандларимга илм олиши, Қуръонни ёдлаши учун имкон яритиб берадилар яъни илм масканига олиб бориб келадилар ва набираларининг ҳаққига кўп дуо қиладилар. Сабаби “набираларимни қори ва қория қилсам қиёматда нурдан тожни кийгизади “ деган умидни қиладилар . Шу ният аслида мумкинми? Яъни дадам фарзандларим “ нурдан безатилган тож” ни кийгизишидан умид қилсалар бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Аллоҳ насиб қилсин! Валлоҳу аълам!