Аёллардаги ҳолат

02:06 / 24.07.2021 | Freya Steward | 681
Ассалому алайкум! Мен гинеколог назорати асосида даволанаяпман. Даволаниш вақтида менда 2 ҳафтадан бери қонли ажралма (кун бўйи) келяпти ва бу даволаниш вақтида учраб турадиган ҳолат экан. Мен бундай ҳолатда намоз ўқишим жоизми? Бунинг учун хар сафар ғусл вожиб бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокордан нима қони эканлигини аниқланг. Ҳайз бўлмаса, истиҳоза ҳукмида бўласиз. Валлоҳу аълам!