Ассалому алайкум! Азиз устозим Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
Мен келин бўлиб тушганимга 10 йил бўлди. Шу вақт ичида қайнонам оиламизни бузишга кўп харакат қилдилар. Овсиним ҳам 4-марта олиб берган келинлари экан. Шу вақт ичида бошимдан нима кунлар ўтмади, овқат бермай қўйганларида хам, уйдан хайдаганларида хам ота-онамникига кетмадим. Чидаб оиламни сақлашга харакат қилдим. Бу орада уйимизнинг ошхона қисмини бузиб, 6 ойлик болам билан сувсиз, хожатхонасиз қолдирдилар ва эр-хотин қарз олиб кўтарган уйимизни кўра олмасдан маҳаллага мани уйимни бузди, хайдади оқ қилганман бу болани деб роса овоза қилдилар. Буларни кўтара олмай касал бўлиб, ота уйимда даволаниб келдим 9 ойда. 1 маротаба бормадилар фақат турмуш ўртоғим ёнимда бўлдилар Алҳамдулиллаҳ! Бу орада келинлик маҳалламда жинни бўлиб қолди, ўлибди деб гап тарқатишибди, майли дедим. Хуллас, махаллада мени ва турмуш ўртоғимни роса қора кўрсатибдилар. Овсинимни яхши деб, менга зулм қилдилар лекин охирида фақат дуода ўтдилар,овсиним билан яшасалар хам ош-овқат, ювиб-тарашни фақат ўзим қилдим, шифохонаю, дори-дармонларга хам эр-хотин масъул бўлдик ўз хохишимиз билан, ўзимиз охирги манзилга кузатдик.
Буларни Аллоҳ йўлида қилдик, онамиз дедик, тухмату-қарғишларга чидадик. Олдимиздан дуо, орқадан ғийбатларига хам кўз юмдик. Хозирда ишларимиз жуда яхши, олий маълумотли инсон, тажрибали ходиммиз, ҳаётимизни изига тушириб олганмиз Алҳамдулиллаҳ. Аммо, мен қўшниларга қайнонамни ёмонлаб, номимни оқлашга ҳаракат қилмадим Аллоҳ бор дедим шу вақтгача. Ишонсангиз, махаллада ёшу-қари бизга нафрат нигоҳи билан қарайди, маъракаю-ифторликларга чақиришмайди. Болалари, 7-8 ёшли болалар бизни ифлос одамлар, алами кўп одамлар деганини эшитиб Сизга ёзишга қарор қилдим. Наҳотки одамлар олдида шунчалик пастмиз, ичувчилар, фахш ишлар қилганлар ҳам бундай ажратилиб қўйилмаган. Айбимиз бўлса юзимизга айтишса балки ҳақиқатни билиб олишармиди, мен Аллоҳ олдидаги мавқеимдан хавотир оламан одамлар ажратаверишсин аммо, инсон эканмиз, оғир ботар экан. Шу вақтгача овозим кўтарилмади махаллада, ғийбат қилиб турмадим, фарзандим хам қўшилмай қўйди болаларга бунга вақтимиз хам йўқ, илм, иш билан бандмиз кўпинча. Инсонларнинг 60-70га кирган қўшниларнинг бу ишлари дилимизни оғритяпти. Наҳотки, тухматлар қайнонамдан кейин ҳам бизга таъсир қилса, намозларда инсоф сўрайман. Яна нима қилайлик азиз устоз кўмагингизга мухтожман...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса бошқа ерга кўчиб кетиш керак. Бўлмаса, ҳақиқат бир кун юзага чиқади барибир. Одамларнинг гапига кўп эътибор қилманглар. Шундай вазият бўлса ҳам қўшниларга яхшилик қилишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!