Сузиш

02:58 / 25.07.2021 | Ummu Abdulloh | 594
Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим сузишга бориб юриптилар. Мен уларга "У ерда номаҳрам, ярим яланғоч аёллар бўлади, хоҳламасангиз ҳам кўз тушиб кетади", дедим. Улар "Кўчада ҳам кўриб юрибмизку, у ерда кўриш билан кўчада кўришни ҳам гуноҳи бир хил тенг, баданни қаеригадир қараса кам гуноҳ, қаеригадир қараса кўп гуноҳ дейилмаганку", дедилар. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бораётган ерида аёллар ҳам бўлса, бориш албатта гуноҳ. Сиз буни гуноҳ эканлигини айтган бўлсангиз кифоя, уёғига ўзи жавобгар. Буни деб низо чиқмасин. Валлоҳу аълам!