Ассалому алайкум! Мен Қуръони карим маъноларидан таржима китобини ўқиётган эдим. Яқинда онам бир маъракада диний илмни яхши биладиган бир аёлдан "Қуръони Каримни устоздан дуо олмасдан туриб ўзи ўқиса одам касал бўлади", деган гапни эшитибдилар. Мени китобимда арабча йўқ, фақат крилл ёзувидаги маъноларидан таржима бор, саволим шуки мен ҳам бир устозда дуо олгандан кейин ўқишим керакми, агар дуо олмасам касал бўлиб қоламанми? Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Асоссиз гап. Валлоҳу аълам!