Ассалому алайкум! Мени танишимни қайнонаси доим катта сабаблар бўлмаса ҳам келинини уришаверади. Ҳадеб уйингга олиб бориб ташлайман, ўғлим билан ажрим қиласан, деган гапларни гапиради. Ваҳоланки қайнонанинг келинига ўҳшаган қизи бор. Қайнона тақволи, исломдан яхши ҳабари бор, лекин қилаётган ишлари исломга зидку?! Келинни хўрлаш?! У хам қиз кабику! Илтимос ундай қайноналарга қандай ҳукм бор? Ва улар ҳам келиннинг кўз ёш тўккани учун жавоб беришадими?
– Ва алайкум ассалом! Модомики зулм қилаётган экан, уни тақводор деб васфламанг. Зулм қилгани учун албатта гуноҳкор бўлади. Аллоҳ зулмкорларни севмайди. Валлоҳу аълам!