Ассалому алайкум! Билимсизлигим учун аввало узр сўрайман. Яқинда бир гап эшитгандим. Мени жуда ўйлантириб қўйди. Ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтиргандан сўнг уни барча гуноҳлари тўкилиб ўзи ҳам чақалоқдек пок бўлар эмиш. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Тўлғоқ азоби гуноҳларини тўкиши ҳадисларда айтилган. Аммо буткул бегуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!