Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, тўйларда жуда баланд мусиқа қўйишади, қизлар жуда ҳашамдор, ношаръий либосда, зийнатланган ҳолатда бўладилар. Қизлар ва йигитлар бирга аралаш ўтиришади, рақсга тушишади, қолаверса бу каби базмлар асосан кечқурун бўладида ва албатта алкоголсиз дастурхон тузалмайди. Бундай жойларга бориш албатта яхши бўлмаса керак, деб ўйлайман. Лекин кўпинча онам мажбурлаб жўнатиб юборадилар, синфдошларингдан ажралмагин деб. Шунда борганим учун гуноҳ бўладими? Лекин бу тўйку, гуноҳ бўлмаса керак, деб иккиланаман, мен борсам ҳам ўйнамайман, кузатиб ўтираман. Шундай тўйга бориш қиз бола учун гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ. Валлоҳу аълам!