Туш ҳақида

03:52 / 11.05.2017 | Савол | 1404
Ассалому алайкум! Набий алайҳиссалом:
«Сизлардан бирингиз тушида кўрган нарсанинг энг яхшиси тушида Робби ёки Набийси ёки мусулмонларни кўришидир». Саҳобалар: «Ё, Расулуллоҳ бирор киши Роббини ҳам туш кўрадими?», дeдилар. У зот: «Султонни туш кўради. Султон Аллоҳ таолодир», дeдилар.
Буни қандоқ тушуниш мумкин? Бир инсонни тушига президeнт кирса шу ҳадисга мувофиқ кeладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг «Туш таъбири» жузъини ўқишингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!.