Бир сўз

03:53 / 11.05.2017 | Савол | 1458
Ассалому алайкум! Мужоҳид нима дeгани?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Мужоҳид жидду жаҳд қилувчи, жиҳод қилувчи, дегани. «Жиҳод» сўзи луғатда «машаққат чекиш», «ўзининг бор имконини ишга солиш» маъноларини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳнинг дийни учун бор имконини ишга солиб, жидду жаҳд қилиш»ни англатади. Валлоҳу аълам!.