Ва алайкум ассалом! Сингилжон, авваламбор бола 3 ёшгача подшоҳлигини инобатга олинг. Ҳаддан зиёд шўх бўлса, болалар неврологига кўрсатинг. Гиперфаоллик синдроми аниқланган ҳолда зарур муолажа буюрадилар.
Бу борада вақти- вақти билан болангиз суйган кишиларининг у билан кўпроқ мулоқотда бўлиб, сизга кўмак беришларини сўраш мумкин. Уриш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки бу болада, аламзадалик ҳиссини пайдо қиладию, сизни муаммодан халос этмайди.
Ўзингиз эса ҳомиладорлик муддати инобати билан асаб тизими тинчланиши учун «Вамелан» препаратини қабул қилишингиз мумкин.(Гинеколог назоратида). Кўпроқ хушбўй ҳидлаш, сокин қироат тинглаш, давомли, чиройли сабр ва зикр, севимли инсонларингиз қувноқ даврасида бўлиш, ҳазил-мутойиба сизнинг ҳолатингизда яхши наф беради