Хиёнат

22:22 / 10.05.2017 | Савол | 2810
Ассалому алайкум! Эримнинг хиёнатини қандай унутай?
Руҳшунос:
.Аввало Аллоҳнинг кечиримли Зотлигини ва кечиримлиларни яхши кўришини эсланг . Тақдирлардаги яхшилик ва ёмонлик ҳам Унинг изнисиз содир бўлмайди. Уни борича қабул қилинг ва қазога рози бўлинг . Инсон зоти борки адашиши,хатоларга йўл қўйиши мумкин. Фақат Аллоҳ муҳофаза қилганларгина бундан мустасно . Шайтон инсоннинг абадий душмани эканини унутманг , бесабр бўлманг .Муслима экансиз, иймон эгаларининг бошига келган ҳар бир мусибат,хатто оёғига кирган тикан ҳам гуноҳларига каффорат бўлишини унутманг.Сизга Доктор Оиз Қарнийнинг ушбу » Ўкинма » асарини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан, ундан кўп саволларингизга жавоб топасиз деган умиддаман. Ва ушбу асардан бир иқтибос келтириб ўтмоқчиман , зора бир оз бўлсада қалбингиздаги жароҳатга малҳам бўлса …
«М а х, з у н Б ў л м а !
Махзун булма , хеч к,ачон махзун булма ! Чунки к,айгу сени утмишингдан безовта к,илиб, келажакдан хавотирга солади , ок,ибатта бугунги кунингни йук,отасан . Хеч к,ачон махзун булма ! Чунки к,алб к,айгу билан овора булиб , рухинг суниб , юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йук, булади . Эй му’мин банда ,махзун булма ! Чунки к,айгу душманингни хурсанд килиб , дустингни махзун к,илади . К,айгу сабабли хак,ик,атларни куролмай к,оласан . Махзун булма ! Чунки к,айгу К,азои-К,адарга норозилик ,неъматга эса нонкурлик булади . Махзун булма ! Чунки к,айгу , гам йук,олган нарсани к,айтармайди. Уликларни тирилтириб, к,адарни к,айтармайди ,фойда келтирмайди. Махзун булма ! Чунки к,айгу шайтондан. К,айгу — фак,ирлик ва умидсизликдир. Махзун булма ! Агар сен фак,ир булсaнг , умри к,арзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йук, булса , ойоги шол булган одамлар бор . Махзун булма ! Агар бир фарзандингдан айрилган булсанг ,шундай инсонлар борки бутун оиласидан махрум булган. Махзун булма ! Агар гунохкор булсaнг тавба к,ил ,ёмон иш к,илган булсанг истигфор айт. Хато к,илган булсанг ислох кил. Аллоҳни рахмати кенг ,тавба эшиклари очик,дир. Махзун булма ! Агар ғамга ботсанг ,асабларинг таранглашиб ,вужудингни к,ийнаб , тунларни бедор к,иласан. Махзун булма ! Чунки К,азои-К,адар к,алами ишини битирган , варак,лар к,уриган , китоб йопилган , бундан ошик,ча хам , кам хам булмайди , махзун булма ! Махзун булма ! К,у’лингдан кетган нарсага гам чекма . Бири кетган булса , хали кулингда сен англаб , англамаган Аллохнинг жуда куп неъматлари бор . Махзун булма ! Хасадгуй , ботил ахилларининг танк,идларига парво к,илма , чунки уларнинг сузларига сабр к,илишда сенга ажр мукофот бор. Сени танк,ид килишлари сени к,адрингни белгилайди, ахир одамлар уликка суз отмайдиларку. Махзун булма ! Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кутарилади , гунохлар кечирилади , к,арзлар узилади , махбуслар озод булади , гоиблар (кетганлар) албатта к,айтиб келади , осийлар тавба килади , албатта ёмонлар жазосини олади , махзун булма . Махзун булма ! Модомики одамларга яхшиликлар к,илар экансан албатта мушкулаларинг хал булади , чунки бошк,аларга яхшилик к,илишлик инсонни узини мушкулларини хал булишига сабаб булади. Махзун булма ! Чунки сенга к,илган битта хасанотинг учун у’ндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам купрок, ин ша Аллоh إن شاء الله‎‎ . Лекин к,илган гунохинггачи — биттагина жазо берилади . Махзун булма ! Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан . Ахли к,ибласан , мусульмонсан , к,ўлингни дуога кутарган кишилардансан, сен махзун булма . Махзун булма ! Чунки сен хаётнинг енгил — огир , иссик, — совук, , факир ва бой холатингда хам фойда устидасан .Росулуллох (сав) айтганларидек : Мусульмон одам яхшилик келса шукур к,илиб савоб олади , машаккатли кун келса сабр к,илади , яна савоб олади . Махзун булма ! Ахир сенда К,уръон бор ! Зикр , дуо бор ! Ахир сенда Намоз , амри -маруф , садак,а ва бошка савобли амаллар бор . Ким хохларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса , к,айси мумин алмаштирарди ? Одамларга зулм к,илаётган , хак,ларини ейяётган , тухмат к,илаётган , бухтон к,илаётганлар хам улади ! Зулм курган , Сабр к,илган , савоб умид к,илган кишилар хам улади ! Лекин Аллоhнинг хузурида ким ютук,да булади ? Дунё хаёти вак,тинча ,Пайгамбар алайхиссалом (сав) айтганларидек : Дунё бир соатлик йулдир .Ким у’лмайди ? Махзун булма ! Ахир к,ора булутларни тарк,аганини , к,оронгу тунни ёришганини , шамолларни тухтаганини курмаганмисан . Ин ша Аллoh إن شاء الله‎‎ машак,к,атларинг рохатга , хаётинг ёругликка , келажагинг неъматга ту’либ боради , ин ша Аллoh ! إن شاء الله‎‎ Махзун булма ! Агар олдингда чора к,олмаса , йу’ллар беркилиб , умидсизлик бостириб келса ё Аллоh дегин ! Махзун булма ! Агар мусибат , бахтсизлик , хавотир келса ё Аллоh дегин ! Махзун булма ! Агар кенг дунё тор булиб кетган булса , ишлар огирлашса ё Аллоh деб нидо к,илгин ! Махзун булма ! Агар олдингда эшиклар ёпилган булса ё Аллоh деб нидо к,илгин ! Чунки сахарларда хожатларни сураб , к,у’ллар чузилади , к,алблар Унинг мархаматидан Умид к,илади. Унинг исмини айтиб кунгиллар таскин топади , рухлар ором олади , асаблар тинчланади. Унинг исмини к,албингдан айткин ! Ишониб Унга дуои — илтижо к,илгин ! Унинг Рахматидан Умид к,ил ! У дуоларингни эшитаётганига ва албатта ижобат килишига ишонгин ! Шунда омонлик , хотиржамлик , фаровонлик , тукин сочинлик , к,увват , иззат , ёрдам , лутф , иноят , эхсон келади Аллоҳ таоло томонидан . Ё Аллоҳ ! Бедор кузларга хотиржамлик уйк,усини , омонликни бергин ! Изтиробга тушган к,албларга таскин ва халоват бергин ! Уларга енгиллик ва як,ин фатхни бергин ! Ё Аллоh ! Ку’зларни Уз нуринга хидоят к,илгин ! Адашганларни тугри йулинга бошлагин ! Парвардигоро , бизлардан гам к,айгуларни кетказгин ! Ё Аллоҳ ! Агар унутган ёки хато к,илган бўлсак бизни азобингга гирифтор айлама ! Парвардигоро , бизларнинг зиммамизга , бизлардан аввал утганларни буйинларига к,у’йган юкингни юклама ! Бизлардан ташвиш ва истиробларни кетказгин ! Хавф — хатардан ёлгиз Узингдан панох сураймиз ! Парвардигоро , Сендан бошк,асига суяниб к,олишдан , бошк,алардан умид к,илиб к,олишликдан панох сураймиз ! Сен бизнинг Хожамизсан !!!.