Уятчанлик

08:23 / 11.05.2017 | Савол | 1812
Ассалому алайкум! Мен табиатан жуда ҳам тортинчоқ ва уятчанман ва бу характерим менга доим панд беради. Айниқса омма олдида гапираётганимда (презентацияда) юзим қизариб, сўзларимни ҳам унутиб қўяман. Илтимос менга маслаҳат берсангиз. Раҳмат
Руҳшунос:
.Ва алайкум ассалом,умуман олиб қаралганда ҳаё иймондандир , у маьруф фазилатлардан. Аммо баьзида инсонлар қуршовида қолганда ,сизнинг ҳолатингиздаги ҳолатларда у сабабли керакли мақсадга эриша олмай қолиш эҳтимоли бор . Менимча сизда социофобия бор. Бунда беморга у атрофдагиларнинг диққат марказида ,кузатув обьекти бўлиб қолганидек туйилади ва инсонлар сиз айтгандек гавжум жойлардан қочишга ҳаракат қилиб, ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Сизга тавсиям қон босимингизни қанчалигини билмайману , агар нормада бўлса шундай ҳолатлар- одам гавжум жойларга чиқишдан 30-60 мин аввал Пропранолол 10 мг , агар қон босимингиз баландроқ юрса 10дан 40 мг гача ичиш мумкин . Юракда блокадалар бўлмаган тақдирда бемалол ичса бўлади уни (ЭКГ кўрсатади )