Фидяни қариндошларга бериш

17:28 / 25.07.2021 | Фахриддин | 310
Ассалому алайкум ! Ўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари хисобловчи эшонлар, саййидлар, тўраларга закот олиш жоиз эмас (ёки харом) деб эшитдим (Аброр Мухтор Али дарсларидан). 1-Саволим: бу хозирги замонимиз учун хам тўғрими? Мен яқин қариндошларимга - укаларимга, жиянларимга, холаларимга закотимнинг маълум қисмини бериб келар эдим, шуларни қайтадан беришим керакми? Бизлар хам эшонларданмиз.
2-саволим: аёлим дунёдан ўтган ота-онасининг номидан қолдирилган намоз ва рўзалари учун фидя бермоқчи. Шуни қариндошларига берса бўладими? Улар ҳам эшонлардан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ҳозиргиларга бу ҳукм таллуқли эмас. Валлоҳу аълам!