Ассалому алайкум! Мен салавот билан истиғфорни ўзимга кунлик вазифа қилиб олганман. Баъзида ярими қолиб кетади, тўлиқ кунлик вазифам миқдори бўлмай қолади, кейин эртасига қолганини айтиб ҳисоблаб қўяман. Бу ишим билан гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Кунлик вазифа қилиб олганим ун маъсулиятни хис қилиб шу кунда адо этишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар ҳар куни бажариш лозим. Узр чиқиб қолса қазоси адо этилади. Валлоҳу аълам!