Синглимнинг холати

01:33 / 07.07.2021 | Shakhodat Yusupboyeva | 204

Ассалому алайкум! 21 ешли синглим,хали турмушга чикмаган. Ёшлигидан огир босик тарбияли сабрли кунгли тоза. Лекин хотираси яхши эмас кичиклигидаям куп касал буларди. Хозир хам Бир караса уёги Бир караса бу ёги огрийди. Нимжонрок, салга чарчаб колади. Илм олишни хохлайди лекин кулимдан келмайди дейди. Мактабда хам уртача укиган. Диний илмларга кизикади кулидан келганча диний китоблар УКийди фарз амалларни бажаради. Лекин хамиша узидан норози кайфиятда юради. Узини кераксиз ва фойдасиз деб хисоблар экан. Мен бу ношукурлик дедим ва гузал одоб ахлоки сабри хусни хулки хам илм эканини айтдим. У кандай йул тутса булади. Хам диний хам дунёвий илми ошишини жуда хохлайди. Лекин илмни яхши узлаштириш кобилияти хаммадахам бор эмас. Синглим учун бу, бошкаларга Караганда кийинрок Яни илмни узлаштириш урганиш. Куп Холларда урганолмайди. Инглиз тилини хам Ургана олмади харакат килди булмабди. Ёки булар бахонами Одам узини кийнаб булса хам харакат килавериши керакми. Хозир у узидан жуда норози.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Одам ўзини қийнамаслиги керак. Соғлигига яраша меҳнат қилиши, илм ўрганиши керак. Агар ўзини қийнайверса организм стрессга кириб қолади. Ундан қутулиш эса онсон иш эмас. Синглингизни мақтаб т уринг. Арзимас ишлари учун ҳам оила аъзоларингиз билан бирга мақтайверинг. Унинг қилган ҳаракати учун тан олиниши керак. Аслида қилган ишининг якуни қизиқтирмаслиги керак, балки шу иш учун қилган ҳатти-ҳаракати инобатга олиниши керак. Шунда ўзини ўзига баҳо бериш даражаси ошади ва бу уни ўз кўз олдида ўстиради. Синглингиз бундан хотиржам, кучли шахс бўла бошлайди иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!