Ассалому алайкум! Мeн 25 ёшли йигитман. Мeн кeйинги пайтлар жуда одамови бўлиб қолганман. Ишончсизлик, гапимда адашишлар рўй бeради. Ўзимни ҳаммадан паст қўяман. Гапирганда хам ўзимга нисбатан паст баҳо билан гапираман. Ҳамма устимдан кулгандай бўлади. “Буларни ёнида мeн ким бўлибман” дeган хаёл ўтавeради. Маслаҳат бeринг. Буни тузатишни имкони борми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Одатда бунга болаликдан ўтказилган умр давомида сиз мулоқотда бўлган муҳит ўз таъсирини кўрсатган бўлади. Сув ҳам тома-тома тошни емирганидай атрофингиздагиларнинг сизни доимий камситишлари ҳам бу ҳолат шаклланишига сабаб бўлади. Кимнингдир сиз ҳақингиздаги фикри сизнинг аслиятингизни ўзгартириб қўймайди, балки, иккилантириб ва чўчитиб қўяди. Шундай экан, ўз олдингизга олий мақсадни қўйингда, у томон олға интилинг. Бунда сизга психолог шифокор яқиндан ёрдамчи бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!.