Ишончсизлик

10:30 / 11.05.2017 | Савол | 1726
Ассалому алайкум! Ўғлим институтга киришга ҳаракат қилаяпти, лeкин ўзига ишончи йўқ. Нима қилишимиз кeрак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолда Республика тест маркази мутахассисларига мурожаат этиб, дастлабки тахминий тест синовидан ўтказишингиз ва аниқланган камчиликларни бартараф этишингиз, ин шаа Аллоҳ, болада ишонч шаклланишига кўмак беради. Валлоҳу аълам!.