Маслаҳатингизга муҳтожман

10:31 / 11.05.2017 | Савол | 1700
Ассалому алайкум! Миядаги абсeссия хасталиги Қуръонни бошлаганда тузаладими ёки сeкин тузаладими?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бундай хасталикнинг ўзи мавжуд эмас, лекин «обсессив-компульсив синдром» бор нарса. Бунда бемор «шилқим хаёллар ва ишлар»дан қутулолмай, қийналади. Яъни ўй-хаёллари ва қилаётган ишлари нотўғрилигини билиб туриб, танқидий баҳолай олсада, улар таъсиридан азият чекади. Бу хасталикни руҳшунос билан ҳамкорликда даволаш зарур. Қуръон ўқишни бошлашлик бу жуда яхши. Биламизки, у инсониятга раҳмат ва шифо этиб тақдим этилган. Аммо сиз ўзингизга боғлиқ сабабларни ҳам ислоҳ қилиб боришингиз зарур. Валлоҳу аълам!.