Ассалому алайкум! Сизга дин йўлида қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ барака ато этсин! Саволим қуйидагича: пробник атирини сотиб олгандим. Кейин таркибини ўқиб кўрсам, табиий бўлмаган спирт қўшилган экан. Ўша атирини сепсам, намозимда ёки ибодатларимда хатоликларга йўл қўймайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тиббий ёки техник мақсадда тайёрланган спиртларни атир, дори тайёрлашда ва шунга ўхшаш бошқа соҳаларда ишлатиш жоиз, чунки уларга қўшиладиган баъзи бир моддалар фақат ана шу спирт билангина эриши мумкин. Шу боис уламолар сиз айтган атирлар сепилган кийим билан намоз ўқишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам