Ассалому алайкум! Бозорларда ҳозирги кунда гипсдан ясалган тошлар билан безатилган Аллоҳ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб ёзилган тошларни кўрганмиз. Асосан келинлар сарполарига олишмоқда. Шуни бошқача талқинини қилай, енгилик бўлсин, дедим. Мен ажрашганман ва 2 нафар фарзандим бор, уларга ҳалол луқма едирай, ҳалол топай, деб ҳаттотлик санъатини ўрганмоқдаман ва исломий картиналар ёзишни бошладим. Яъни Аллоҳ, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), тасбеҳ ва кичик сураларни ёзиш. Аллоҳнинг каломи билан инсонлар уйларини безатишади, деб ҳисобладим. Саволим шундайки, бундай картиналарни ёзиб Аллоҳ каломини сотувга қўйишим қанчалар тўғри? Бошлаган ишим ҳалолми? Олдиндан ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!