Ассалому алайкум! Эгизаклар туғилса Ҳасан Ҳусан ёки Фотима Зуҳра қўйилиши динда буюрилган нарсами? Бизнинг оиламизда яна эгизаклар туғиладиган (иншааллоҳ). Аллоҳ ўша кунга етказсин. Опамнинг эгизаклари Ҳасан Зуҳра бўлишига қарамасдан мен ҳам шундай исм қўйишимни айтишмоқда. Ахир яқин қариндошимда бор бу исмлар, бир хил бўлиб қолади, десам, бошқача исм қўйиб бўлмайди, мумкин эмас, болага ёмон бўлади дейишяпти. Бу қанчалик тўғри? Бу исломий буйруқми ёки фарқи йўқ нарса бўлиб, шунчаки бидъатми?
– Ва алайкум ассалом! Айни исмларни қўйиш шарт эмас. Ҳар қандай исмни қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!