Ассалому алайкум! Бувим кўп йиллар чет элда яшаганлар, дин-диёнатдан хабарларии йўқ. Ҳозир бирга яшамоқдамиз, ғашимга тегадиган ишларни кўп қиладилар. Ўзларига гапира олмайман, гапирсам кўнгилларига оғир келади, деб ўйлайман. Ҳожатдан чиққанларидан сўнг қўлларини ювмайдилар, яна меҳрибонлик қилиб у-бу нарсалар пишириб берадилар, лекин емайман. Намоз ҳақида олдин гапирган эдик, кўнглим тоза бўлса бўлди, дейдилар. Аҳволларига қараб раҳмим келади. Нима маслаҳат берасизлар, камчиликларини ўзларига айтсам, ўзимдан каттага маслаҳат қилиб одобсизлик бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бувингизни исломий ҳаёт кечирадиган бирон қариндошлар, таниш-билишлар билан борди-келди қилиб аралашиб юришга, меҳмондорчиликлар қилишига шароит яратиб беришингиз керак. Шундай муҳитда юрса иншааллоҳ дунёқараши ҳам ўзгара боради. Биргаликда бир пиёла чой ичиш учун оила аъзолари билан йиғилиб ўтирганингизда ўзаро гаплашар экансиз бувингизнинг қулоғи учун лекин бошқаларга қарата шаръий мавзулар хусусан фарз амаллари нималардан иборат, суннат амаллари нималардан иборат ана шулар ҳақида гаплашиб ўтирсангиз бувингизнинг онгига ҳам қуйилиб қолади иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!