Ассалому алайкум! Эракак кишини аёлини ижтимоий тармоқлрда аралашувини чегараси борми ёки у ҳўжайин бўлгани учун ҳаммасини назорат қилишга ҳаққи борми? Мен фақат телеграм ижтимоий тармоғидан фойдаланаман, ҳўжайиним соат 21 дан кейин кирмайсан дейишга, фалон ўртоғинг билан гаплашма дейишга ёки шахсий смсларимизни ўқишга ҳақлари борми? Майли розиман текшириб туришларига, лек охирги кунларга жуда оғир ботяпти, ҳудди ўз шахсийлигим йўқдек ҳис қилямман. Буни бирор чегараси борми?
– Ва алайкум ассалом! Фалон пайт кирма, дейишга ҳақли. Шунингдек ўзига ёқмаган одам билан мулоқат қилишингиздан қайтаришга ҳам. Аммо шахсий ёзишмаларни ўқишга ҳаққи йўқ, чунки у ерда бошқаларнинг сири бор. Валлоҳу аълам!