Тақводор қизлар борми?

12:34 / 14.03.2017 | Савол | 1743
Ассалому алайкум! Динимизга қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу мазмундаги ҳадис эшитдим: «Кимнинг солиҳа аёли бўлса, динининг ярми комил бўлибди. Қолган ярмига Аллоҳга тақво қилсин. Яна бир ҳадисда: бу дунёнинг ҳаммаси бир матодир. Шу матолар ичида энг яхшиси солиҳа аёлдир», дейилган экан. Замони саодатда жуда кўплаб солиҳа, покиза, тақводор аёллар яшаб ўтган экан. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим: ҳозирги кунда ҳам тақводор қизларни топса бўладими? Ҳозирги қизлар, аёллар, деярли ҳаммаси, ҳатто намозхонлари ҳам телевизорда кинолар, концертлар, сериаллар кўришади. Бегона, номаҳрам эркакларни телевизорда уялмай томоша қилиб ўтиришади. Буларни тақводор деб бўлмайди. Аллоҳдан чинакамига қўрқадиган, телевизор кўрмайдиган, номаҳрамлардан ўзини беркитадиган, тақводор қизлар борми? Излаб топиб бўлмаяпти
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бордир. Аллоҳ билади