Эркак кишининг оилага эътибори тўғрисида

10:54 / 30.07.2021 | mahliyo mamadalieva | 349
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим савдо билан шуғулланадилар, оилаларига вақтларини кам ажратадилар.Турмуш ўртоғимдан нолимайман, еб ичишимиз, кийишимиз ва бошқа ҳаражатлардан камчилигимиз йўқ, Аллоҳга беадад шукур. Аммо уйга шомдан кейин келадилар, кечки овқатни еб, тезда шошилиб масжидга хуфтон намозини ўқиш учун шошилиб кетиб қоладилар. Шу билан болалар ухлагандан кейин келадилар. Саволим шуки, куни билан иш билан банд бўлиб кечқурун яна масжидга кетишлари тўғрими, намозни уйда ўқиб озгина бўлса ҳам оилага вақт ажратишлари мумкинми? Мен бу тўғрида жуда кўп гапиряпман, лекин кўнмайдилар. Фарзандларим ва мен дадамиз эътиборларига ва бизга вақт ажратишларига муҳтожмиз. Масжидга чиқманг, демайман, лекин онда-сонда уйда намоз ўқилса ҳам бўладику. Масалан оилавий жамоат бўлиб, Аллоҳга шукур мен ва фарзандларим беш вақт намозлимиз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ва фарзандларингиз учун вақт ажратиши шарт. Валлоҳу аълам!