Қайнота зино сўзлари билан сўкинса...

16:14 / 30.07.2021 | Rakhmonova Nilufarkhan | 556
Ассалому алайкум, устоз! Сиздан, билмаганларимизни ўрганаётганимиздан бағоят шодмиз! Аллоҳ умрингизни, илмингизни зиёда қилсин!
Мени бир савол жуда қийнаяпти, қайнота келинига шаҳват нигоҳи билан қараса ҳам келин ўғлига ҳаром бўлиши мумкинлиги ҳақида билдик. Шундай бўлсада, қайноталар келини, келиннинг онасини маъносига бориб-бормай зиноли сўзлар билан сўкишига динимизда қандай қаралади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зинода айбласа қазф бўлади. Қазф масаласини Нур сурасининг тафсиридан билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!