Тушдаги бузук эшик

15:27 / 16.07.2021 | Исмоилхон | 235

Ассалому алайкум! Оллох хаммамиздан рози булсин мен купинча тушимда кимлардандир кочаман эшигимни таккиллатишади ёки кирмокчи булишади мен бунга каршилик курсатиш максадида эшикни кулфлеман лекин кулфим заиф ёки умуман кулфлаб булмайди айтингчи бу рухий холат билан богликми ёки нимадандир дарак берадими

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Одам ухлаганида у дам олади. Лекин мия нейронлари актив фаолиятда бўлади. Ҳозирги замонамизда уйқу вақтида инсон мияси нима билан банд эканлиги ҳақида баъзи назариялар мавжуд. Ана шу назарияларга биноан мия кун давомида олган маълумотларни анализ қилади. Шу сабаб ҳам баъзи образлар тушда намоён бўлади. Туш бу одам кундузи кўрганларининг анализи десак ҳам бўлади. Фақат бу фактларга асосланган тасаввур, кўриниш эмас, балки онг остида образларни анализ қилишдир. Кечаси инсон 4-6 тагача бир ярим соатлик тез ва секин уйқу фазаларини бошидан кечиради. Дема ўртача одам кечаси 5 тагача туш кўриши мумкин. Тез уйқу фазаси вақтида уйғотилса одам тушини эслаб қолади. Бошқа вақтда тушини эслай олмайди. Туш бу одам организмида содир бўлаётган ҳолатларни, эмоцияларни билдирувчи ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан бир сигнал бўлиши ҳам мумкин. Гоҳида туш орқали мутаҳассислар инсон организмида рўй бериши мумкин бўлган бирон касалликни диагноз қилишлари ҳам мумкин. Фақат бунга панацеяга қарагандек қараш керак эмас. Туш бор йўғи шунчаки инсон ҳолатини бошқа кўпгина диагностикаларга қўшиб ўрганиш мумкин бўлган ҳолат. Бу ҳақда кучли ўй ҳаёлларга берилиб кетиш керак эмас. Валлоҳу аълам.