Ассалому алайкум! Қуръон ўқиб ўзига ва фарзандларига дам солиш учун кимдандир қўл олиш керакми? Агар қўл олмаса дам солгандан кейин зиён кўрадими? Тажвид билан ўқишни биламан ва бемалол ўқий оламан, алҳамдулиллаҳ. Ва агар ўзи билса ўзи дам солсин, деган маъруза эшитгандим. Аммо қўл олмасдан солиб бўлмайди, дейишяпти. Жавобингиз учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Қўл олиши шарт эмас. Олса афзал. Валлоҳу аълам!