Ассалому алайкум! Қабр азоби ҳақида кўп китобларда ўқидим ва менда қуйидаги савол пайдо бўлди. Ҳамма ҳам қабрда кўмилмайдику. Баъзи инсонлар денгизларда йиртқич балиқлар озуқаси бўлишади ва яна бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар туфайли уларнинг қабри бўлмайди, жасади ҳам, суяклари ҳам топилмайди. Улар учун қабрдаги савол жавоблар қандай тарзда бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қабрга қўйилганларники каби бўлади. Валлоҳу аълам!