Йигит ва қиз ёрдам учун

13:47 / 30.07.2021 | Xusanova Zulayho | 368
Ассалому алайкум! Саволим бор эди. Бир йигит бор, у билан анча олдин дўст тутинганмиз. Кейин йигит ва қиз дўстлиги мумкин эмаслиги ҳақида маъруза эшитдим.
Лекин у бола курсдошим. Ҳар қанақа шароитда унга ёрдам бергим келаверади. Саволим шуки йигит ва қиз бир бирига ёрдам бериш учун тармоқда ёзишда ёки ўқиш пайти суҳбатлашса бўладими?
(Ҳозирги кунда йигит ва қизлар бир муассасада бир хонада ўқишганлари учун бир бирларидан ёрдам сўрамасликларини иложи йўқ менимча.)
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғиз қолмаган, зарур мавзудан бошқасини қўшмай, сипо бўлиб гаплашиш жоиз. Бу ишингиз уни фитнага солса қилмаслик ёки бошқа киши воситасида амалга ошириш лозим. Валлоҳу аълам!