ЗПРР

12:17 / 11.05.2017 | Савол | 3319
Ассалому алайкум! 4,5 ёшли қизимга шифокорлар ЗПРР ташхисини қўйган,яъни нутқий ва психологик орқада қолиш. Ҳозирда невропатолог тавсияси билан фенибут, цeрeбролизин, витамин В6, глиатилин, коррийeр дорилари ва логопeд ёрдамида даво муолажаларини олиб боряпмиз. Психонeвролог "гиппeрактив" деган ташхис қўйди. Қизим жуда шўх. Ўзидан 2 ва 3 ёш кичик ука-синглисини уриб, тишлаб, чимчилаб олади. Уйдагилар уни урушишади, баъзида уришади ҳам. Унинг тeнгдошларига тeзроқ eтиб олиши учун қандай йўл тутишим кeрак. Тинчлантириш мумкинми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Болани тинчлантириш учун ширинликлар умуман берманг. Организм етарли даражадаги ширинликни мева ва сабзавотлардан олади. Агар ҳар хил пишириқлар, сок ва газли ичимлмклар, шоколад ва конфетларни едирсангиз ва ичирсангиз, бола миясида энергия кучайиб кетиб, босар-тусарини билмай қолади ва бу энергия анчагача безовта қилади. Сусайганда эса бола инжиқлик қилишни бошлайди, ёдлаб олиш, ўқиб ўрганиши сусаяди. Болани кунига 6 марта овқатлантириш керак. Икки мартасида гўштли, димланган ёки қайнатилган овқат ва қолган тўрт мартасида янги салат, озгина ёнғоқ, творог, кефир бериш керак. Валлоҳу аълам!.