Ота билан муносабат

03:24 / 31.07.2021 | Arabboy | 366
Ассалому алайкум! Мен талабаман ҳозирда татил бўлганлиги учун ишлаябман. Дадам тадбиркорлик билан шуғулланади. Ҳозирда ишлари яхши бўлмаяпди. 3 та ўғилмиз, 3 ламиз ҳам ўқиймиз. 2 тамиз контрактда ўқиймиз. Арафа куни ҳам ишлаймиз, деб устамиз айтди. Ишга яқинда киргандим. Дадамга айтсам дадам уйдан сўкиб чиқариб юборди. Бу ҳолатда мен қандай йўл тутишим керак? Мен дадамга ёрдам деб ишга чиқаман. Ишлаган пулимни деярли ҳаммасини бераман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишни қилиб дадангизга нисбатан сабрли бўлинг. Ажр оласиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!