Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, Муборак Қурбон хайити байрами билан сизни, оилангизни, ҳамда жамоа аъзоларингизни табриклайман. Аллоҳ ушбу қутлуғ кунда барча мўмину мўминаларни мағфират қилсин.
Саволим: намозда хато қилиб қўйган киши охирги қадъада Аттаҳиётдан кейин саждаи саҳв қилиши ҳақида биламиз. Намоз охирлаб қолганида хато қилиб қўйган киши нима қилади? Масалан, саломдан олдинги дуоларда билмасдан қўл кўтариб дуо қилиб қўйса, ёки шунга ўхшаш, саловатлар ўрнини алмаштириб қўйса. Шундай ҳолатларда нима қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Вожиб амалларда хато қилса, саҳв саждасини қилади. Валлоҳу аълам!