Намоз ҳақида

16:27 / 31.07.2021 | Nurali Umarov | 391
Ассалому алайкум! Мен Россияда муҳожирликдаман, ишимиз узоқ вақт давом этяпти, 15-16 соат давом этяпти. Кунига 4-5 соат ухлаяпмиз. Кўпинча Аллоҳ кечирсин уйғона олмай бомдодга ухлаб қолиб, қазо қилиб қўйяпман. Хуфтон вақти 11:30 да, бомдод вақти сахар 3 да бўляпти. шунга динимизда менга бирор енгиллик борми? Масалан, икки намозни бир вақтда ўқишми ёки шунга ўхшаш имконият?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар намозин ўз вақтида ўқиш лозим. Ишни намозга қараб тўғриланади, намозни ишга қараб эмас. Валлоҳу аълам!