Ассалому алайкум! Қурбон ҳайитидан 10 кун олдин тирноқ соч олинмайди, деб эшитгандим. Лекин ўғилларим тирноқларини олишипти, кейин Қурбон ҳайитининг 1-куни яъни 21 июлда қизизмни тирноқларини олдим, ўғилларимни сочини олдик, буни зарари йўқми? Лекин ўқиганимда қурбонлик қиладиган одам 10 кун аввалдан соч тирноқ олмайди, дейилганди. Бизлар қурбонлик қилишни хоҳлаймиз, лекин маошимиз кам, қарздан ортмаяпти, шунга қилолмадик. Шунга зарари йўқмикин?
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қиладиган одам олмайди. Бу ҳукм у учун мустаҳаб, амал қилинмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!