Қуръон ва сохиби узр таҳорати

17:21 / 31.07.2021 | Fotima | 789
Ассалому алайкум! Мен соҳиби узрнинг биринчи тоифасига кираман. Яъни, фарз намозини адо этишга вақт топаман (суннатига баъзида етади, баъзида етмайди). Лекин бир намоз вақтидан кейингисига таҳоратим етмайди. Тажвид курсига боришни бошладим. Саволим, бир намоз вақтидан кейингисигача таҳоратим бузилса ҳам Қуръон ушлашим, ўқишим мумкинми? Бир неча мартда бузилсачи, қайта-қайта таҳорат олишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Соҳиби узрнинг тоифалари йўқ. Соҳиби узрмисиз ёки йўқ, шунга қараб амал қиласиз бу масалада ҳам. Мусҳафни ушламай ундан ўқиш мумкин. Бетаҳоарт тиловат жоиз. Валлоҳу аълам!