Ақийда

18:51 / 31.07.2021 | Камола | 686
Ассалому алайкум! Ақийда илми бўйича икки бошқа-бошқа мазҳабдаги инсонлар турмуш қуриши жоизми? Яъни мен Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳи Ҳанафий мазҳабидаман, бўлажак турмуш ўртоғим еса Мотуридий мазҳабида. Бизнинг никоҳимиз жоиз бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Мотуридий Абу Ҳанифанинг мазҳабида бўлганлар, эътиқод масаласида ҳам амалий жиҳатдан ҳам. Бўлажак турмуш ўртоғингиз ва сизнинг мазҳабингиз бир демак. Бордию бирингиз ашъарий бўлсангиз ҳам орангиздаги никоҳ дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!